- https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol2-iss3-pp56-61
Ғафур Ғулом ижодида эркинлик ғоясининг ифодаланиши
- Jun 15, 2021
- Общество и инновации
- Дурдона Расулмухамедова
Abstract
XX аср ўзбек адабиётининг йирик намояндаси, академик Ғафур Ғулом бетакрор истеъдод соҳиби эди. Ғафур Ғулом “Шум бола” асари билан ўзига хос мактаб яратди. Мазкур мақолада XX аср бошларидаги ўзбек халқининг оддий ҳаёти, биринчи жаҳон уруши бошланган кезлардаги ижтимоий-иқтисодий ҳаёт кўриб чиқилган. Унда оддий халқ бошидан кечирган турмуш қийинчиликлари, бозор ҳангомалари, шум боланинг саргузаштлари, ўша давр кишилари ҳаётининг барча икир-чикирлари ҳаққоний ёритилган. Мақолада болаларнинг саёқ юриши ва ўз бошларидан ҳар хил саргузаштлар ўтказишига ҳаётий тус берилган. Яъни шум боланинг саргузаштлари замирида оғир турмуш шароити ётганлигини адиб моҳирона кўрсата олган.
Loading PDF